Солиқ инспекцияси ходими билан содир бўлган воқеа юзасидан расмий муносабат билдирилди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон тумани солиқ инспекцияси ходими иштирокидаги видео тарқалиб, турлича талқин қилинмоқда. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти солиқ бошқармаси расмий муносабат билдирди

Дастлабки ўрганишларга кўра, ўзини банк ходими деб таништирган фуқаро қариндоши M.Ахмаджоновга нисбатан декларация асосида ҳисобланган солиқни «ҳал этиш»  мақсадида тушлик вақтида солиқ идорасига келган.

Инспекция ходими С.Тошматова тушлик пайти бўлганлиги сабабли масъул ходимнинг қайтишини кутиб туришини сўраган.

Шу пайтда фуқаро ходимлар хизмат пайтида дам олаётганлигини айтиб, видеога олишни бошлаган.

С.Тошматова фуқарога бу хона солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланмаганлигини, бошқа хонада кутиб туришини сўраганида, у ходимнинг шахсиятига тегадиган сўзларни айтиб провокация қилиш орқали нохуш ҳолатни юзага келтирган.

Солиқ инспекциясининг Декларация бўйича масъул ходими келиб ушбу масала юзасидан солиқ тўловчига, яъни M.Ахмаджоновга аввал тушунтириш берилганини маълум қилгандан сўнг фуқаро инспекция биносидан чиқиб кетган.

«Давлат хизматчилари ҳар қандай ҳолатда одоб –ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиниши лозимлиги билдирилиб, мазкур ҳолат батафсил ўрганиб чиқилиши ва айбдорларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинади», – дейилади хабарда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.