«Насаф» ва «Сўғдиёна»нинг ОЧЛ ва ОФК кубогидаги рақиблари маълум. Бердиев жамоаси Саудияда, Бақоев шогирдлари Тожикистонда ўйнайди

Улашиш:

ОЧЛ плей-офф ўйини доирасида «Насаф» БААда «Банияс»ни мағлуб (2:0) этиб, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олди.

Қуръага кўра, Рўзиқул Бердиев ўтиш ўйини ғолиби сифатида «Е» гуруҳидан жой олиб, ўз квартетида Қатарнинг «Ас-Садд», Саудиянинг «Ал Файсали» ва Иорданиянинг «Ал Ваҳдад» жамоаларига қарши саф тортади. Ўйинлар 7-27 апрель кунлари Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида ўтказилади. «Пахтакор» эса «D» гуруҳи вакили сифатида Саудиянинг Бурайда шаҳрида ўйнайди.

Қаршиликларнинг ғалабаси Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига ОФК кубоги гуруҳ босқич йўлланмасини келтирди. Шу тариқа, Улуғбек Бақоев шогирдлари Суперлига-2021 вице-чемпиони сифатида ОФК кубоги Е гуруҳида Тожикистоннинг ЦСКА, Туркманистонинг «Алтин Асир» ва Қирғизистоннинг «Нефтчи» жамоаларига қарши ўйин ўтказиб, гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб боришади. Бу гуруҳдаги ўйинлар Тожикистон пойтахти Душанбеда 24-30 июнь кунлари ўтказилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.