“Аэрофлот” Ўзбекистоннинг бешта шаҳрига рейсларини йўлга қўймоқда. Жадвал

Улашиш:

“Аэрофлот” Сочидан Ўзбекистоннинг  бешта шаҳрига  рейсларини  йўлга қўймоқда. Бу йўловчиларнинг  Россия ҳудуди  бўйлаб кейинги  транзити учун  қулай шарт-шароитлар  яратиш  мақсадида  қилинмоқда. 

Парвозлар Россияда ишлаб  чиқарилган Superjet 100 самолётларида қуйидаги  шаҳарларга  амалга оширилади: 
  • Бухоро (ҳафтада  3 марта,  бошланиши 7 апрелдан)

  • Самарқанд (ҳафтада  4 марта,  бошланиши 8 апрелдан)

  • Тошкент (ҳафтада  7 марта,  бошланиши 8 апрелдан)

  • Урганч (ҳафтада  2 марта,  бошланиши 8 апрелдан)

  • Фарғона (ҳафтада  3 марта,  бошланиши 7 апрелдан)

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.