Ташаббускорлар Тошкент метрополитенининг янги схемасини тақдим этишган

Улашиш:

Тошкентлик ташаббускорлар метронинг яна бир харитасини ишлаб чиқишган ва унинг схематик тасвирига жуда кўп фойдали маълумотларни қўшишган.  

Янги схемани Алексей Меньшиков ва Сергей Кривенко ишлаб чиқишган.

Хусусан, сехмада поездларнинг бекатлар орасидаги ўртача ҳаракатланиш вақти, шунингдек, линиянинг биринчи бекатидан охирги бекатигача бўлган масофа босиб ўтиладиган ўртач вақти кўрсатилган.

photo_2024-06-12_16-28-20.jpg

Унда пойтахтнинг йирик боғлари, дам олиш масканлари, бозорлари, маданий ва меъморий объектлари шартли равишда схематик тарзда кўрсатилган, шунингдек, автобус йўналишлари ва энг яқин метро станциясидан уларгача бўлган тахминий вақт акс этган.

Шимолий ва жанубий вокзаллар, аэропортнинг ички ва халқаро линиялари терминаллари, шунингдек, улар орқали ўтадиган барча автобус йўналишлари шартли равишда схематик тарзда ифодаланган.

Схемани катта форматда бу ердан юклаб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, февраль ойида россиялик дизайнерлар Тошкент метросининг схемасини шаҳар харитасига қўшиб яратишган эди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.