15 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда маиший техникани маркировкалаш мажбурий бўлади

Улашиш:

15 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда маиший техникани мажбурий маркировкалаш бошланади. Бу жараён босқичма-босқич ҳукумат томонидан тасдиқланган жадвалга асосан амалга оширилади. Бу ҳақда “Норма” ҳуқуқий портали хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари   қуйидагича белгиланган:

  • биринчи гуруҳ - чангютгич, кир ювиш машинаси, совиткич ва музлаткич, телевизор ва монитор - 2022 йил 15 апрелдан бошлаб;

  • иккинчи гуруҳ - маиший газ плитаси, ошхона дудбурони, духовка ва печка, микротўлқинли печ, дазмол, сув иситкич - 2022 йил 1 августдан бошлаб;

  • учинчи гуруҳ - сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли маиший техника (сок чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич), барча турдаги лампалар - 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб.

Рақамли маркировкалаш бозорда контрафакт ва сохта маҳсулотлар ҳажмини камайтиради. Ноқонуний олиб кирилган товарлар, қоида тариқасида, яшириш цехларида ишлаб чиқарилади ҳамда синовдан, лицензиялашдан ва сертификатлашдан ўтмайди. Натижада, дўкон жавонларида Panasanik, Samsong, Sany ва бошқа янги "брендлар" пайдо бўлади. Бундан ташқари, ташқи кўринишидан сохта мол завод маҳсулотидан фарқ қилмайди ва кўпинча унинг қалбакилигини бузилганидан кейин хизмат кўрсатиш марказида аниқлаш мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.