Божхоначилар молларни чегара орқали ўтказиш учун талаба ва пенсионерларни ёллаётган “сохта” тадбиркорлар ҳақида маълум қилишди

Улашиш:

Давлат божхона қўмитаси маълум қилишича, бир гуруҳ "сохта" тадбиркорлар Ўзбекистонда ўрнатилган божхона қоидаларини алдашга уриниб, талаба ва пенсионерларни ўз эҳтиёжлари ниқоби остида юкларни чегарадан божсиз олиб ўтишга ёлламоқда.  

“Айрим фуқаролар давлат бюджетига божхона тўловларини амалга оширишдан бўйин товлаш мақсадида "ўз эҳтиёжлари учун" ниқоби остида тижорат мақсадларига мўлжалланган молларни божхоначиларнинг қонуний талаблари ва белгиланган тартибларга риоя қилмаган ҳолда ноқонуний олиб киришга уринмоқдалар”, -дея маълум қилмоқда ДБҚ.

Тезкор маълумотларга кўра, бир гуруҳ "сохта" тадбиркорлар даставвал чегара зонасида паст сифатли ва ҳужжатсиз маиший техника, озиқ-овқат ва кийим-кечакларни тўпланган, кейин эса пул мукофоти эвазига ўз эҳтиёжлари ниқоби остида молларни олиб ўтиш учун фуқароларни, асосан талабалар ва кекса одамларни ёллаган.

ДБҚнинг қўшимча қилишича, ҳозирги кунда республиканинг барча чегара божхона постлари ҳар-бир шахс ҳаракатини қайд этувчи видеокузатув тизимлари билан тўлиқ жиҳозланган. Чегара божхона постлари орқали фуқароларнинг ҳаракатланиш сони ва улар олиб ўтаётган товарлар мунтазам равишда таҳлил қилиб борилмоқда. Шунинг учун учинчи шахслар ёрдамида товарларни олиб кириш каби бундай схемалар тезда фош этилади.

Эслатиб ўтамизки, амалдаги қонунчиликка кўра, ўзбекистонликлар ҳар олти ойда рўйхатга киритилган бир дона маиший техника ва оргтехника олиб кириш ҳуқуқига эга. Рўйхатда жами 20 та позиция мавжуд.   

Бошқа товарлар бир календарь ойида чегарани биринчи кесиб ўтишда ҳар бир номдаги товардан 2 кг, лекин умумий оғирлиги 10 кг дан ошмаган ҳолда олиб кириши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.