"Ўзгидромет" 16 февраль учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, эртага Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин.
Қор ёғиши эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – ёмғир ва қор
Навоий вилояти – ёмғир ва қор
Бухоро вилояти – кечаси ёмғир ёки қор
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари – ёмғир ёки қор
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари – ёмғир ёки қор
Тоғли ҳудудлар – айрим жойларда қор, Наманган ва Тошкент вилоятларида қор кўчиши хавфи бор.
Ҳарорат қандай бўлади?
Кечаси: -2…+6°C
Кундузи: +3…+11°C
Қорақалпоғистон, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида асосан қуруқ об-ҳаво ҳукм суради.
Ҳаво шароити йўл ҳаракатига таъсир қилиши мумкин, эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия этилади.