Кузнинг иккинчи ойи қандай об-ҳаво билан бошланади?

Улашиш:

Гидрометеорология хизмати агентлиги Ўзбекистонда 30 сентябр – 2 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси 9-14°, кундузи 20-25°, 1-2 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 22-27° бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 1-2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси 10-15°, кундузи 20-25°, 1 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 22-27°, 2 октябрда кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда ва 2 октябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 1 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси 10-15°, кундузи 20-25°, 1 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 22-27°, 2 октябрда кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 1-2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 30 сентябрда 20-25°, 1 октябрда 23-28°, 2 октябрда 25-30° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда ва 2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 1 октябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 30 сентябрда 20-25°, 1-2 октябрда 22-27° бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° бўлади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.