Июль ва август ойлари кесишувида Ўзбекистонда тунлар бир оз салқинроқ бўлади, аммо кундузги ҳарорат 40 даражадан ошади ва фақат тоғли ҳудудларда узоқ кутилган ҳарорат пасайиши кузатилади.
Ўзгидромет 31 июль – августга қадар, яъни чоршанбадан жумагача ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берган.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 31 июль ва 2 августда 34-39°, 1 августда 36-41° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 31 июлда кечаси 21-26°, кундузи 36-41°, 1-2 августда кечаси 23-28°, кундузи 37-42°, баъзи жойларда 44° гача бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 31 июлда 20-25°, 1-2 августда 22-27°, кундузи 36-41° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 37-42°, баъзи жойларда 44° гача бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 31 июлда 34-39°, 1-2 августда 35-40° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 31июлда 25-30°, 1-2 августда 28-33° бўлади.