Бахмалда бир оиланинг мактаб бозори муаммоси ҳал бўлди

Улашиш:

1-сентябр, ҳар бир бола узоқ таътилдан сўнг жонажон синфдошларини, ўқитувчисини, мактаб хонасини кўришга ошиқади. Бунинг учун янги кийим-кечаклар, янги ўқув қуроллари харид қилиш лозим бўлади. Аммо шундай фарзандлар борки, ушбу буюмларни харид қилишга ёлғиз онасининг қурби етмайди. Бу харажатлар фарзандининг таъминоти учун алимент тўловчи айрим оталарнинг ёдидан кўтарилади шекилли. 

Маълумки, юртимизда болаларнинг барча ҳуқуқлари қатори моддий таъминот олиш ҳуқуқи ҳам қонун билан кафолатланган. 

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг қарорига асосан қарздор О.Х.дан ундирувчи М.Ю. фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадидан алимент ундириш белгиланган ижро варақаси бюронинг Бахмал бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор О.Х.дан 13 миллион 500 минг сўм алимент қарздорлиги ундирилиб, фарзандларининг онасига топширилди.

Келгусида М.Ю. томонидан ушбу пуллар фарзандининг келажаги учун сарф қилинди.

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.