1-сентябр, ҳар бир бола узоқ таътилдан сўнг жонажон синфдошларини, ўқитувчисини, мактаб хонасини кўришга ошиқади. Бунинг учун янги кийим-кечаклар, янги ўқув қуроллари харид қилиш лозим бўлади. Аммо шундай фарзандлар борки, ушбу буюмларни олиб беришга ёлғиз онасининг қурби етмайди. Бу харажатлар фарзандининг таъминоти учун алимент тўловчи айрим оталарнинг ёдидан кўтарилади шекилли.
Маълумки, юртимизда болаларнинг барча ҳуқуқлари қатори моддий таъминот олиш ҳуқуқи ҳам қонун билан кафолатланган.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 17.12.2021 йилдаги қарорига асосан қарздор С.Р.дан ундирувчи Ш.Р. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг 1/3-қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган ижро варақаси бюронинг Ш.Рашидов бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Р.дан 6 миллион сўм алимент қарздорлиги ундирилиб, Ш.Р.га топширилди.
Келгусида Ш.Р. томонидан ушбу пуллар фарзандининг келажаги учун сарф қилинди.
Ахроржон Дўстмуродов
Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими
давлат ижрочиси