Масъулиятсиз отага суд ҳукми ўқилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 18.05.2012 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ж.Б ҳисобидан ундирувчи С.Ф фойдасига вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор Ж.Б қидирувга берилиб топилган ҳамда йиллар давомида тўланмаган жами 26.965.944 сўм алиментдан қарзи ҳисобланиб ЖИБ Жиззах шаҳар судининг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

 Ш.Қозоқбоев - Давлат ижрочиси

 

  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.