Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида ФИБ Жиззах туманлараро судининг 22.01.2019 йил кунги ижро ҳужжати мавжуд. Унга асосан қарздор Ш.Ж ҳисобидан ундирувчи М.Ж фойдасига ½ қисм миқдорида алимент ундириш зарур эди.
Ижро ҳужжати юзасидан қарздор шу вақтгача жами 20.604.692 сўм алимент пулларини қасддан тўламай келганлиги сабабли, унга нисбатан ЖИБ Жиззах шаҳар судининг қарорига асосан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Д.Исомова - Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси