Тўланмаган алимент сабаб 15 суткага қамалди

Улашиш:

Никоҳнинг бекор қилиниши ушбу никоҳ натижасида дунёга келган бегуноҳ, мурғак болаларнинг ота ёки она меҳрисиз ўксиб улғайишига олиб келганидан ташқари  фарзандларни моддий таъминлаш учун алимент ундириш ҳам давлат ижрочилари учун энг долзарб муаммога айланмоқда. 

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида ФИБ Жиззах туманлараро судининг 12.10.2016 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ж.Каримов ҳисобидан ундирувчи К.Каримова фойдасига ½ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Унга кўра қарздор томонидан жами 30.353.674 сўм алимент пулларини қасддан тўламай келганлиги сабабли, унга нисбатан ЖИБ Жиззах шаҳар судининг  18.02.2022 йил кунги қарорига асосан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Д.Исомова - Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.