Депутат: Crocus’ни қўриқлаган компания ходимлари теракт пайтида воқеа жойига етиб бормаган

Улашиш:

Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейн Crocus City Hall’ни қўриқлаган хусусий қўриқлаш компаниясини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, фавқулодда ёрдам гуруҳи теракт содир бўлган концерт залига қўшни бинода жойлашган, аммо воқеа жойига етиб бормаган.

“Crocus City Hall’ни қўриқлаган Crocus Profi хусусий қўриқлаш компаниясида бир неча ўнлаб ҳарбий хизмат қуроллари бўлган.

Бу қуроллар теракт содир бўлган концерт залига қўшни бинода сақланади, аммо қўриқчилар ўша куни қуролсиз ва махсус воситаларсиз хизмат ўташган.

"Хусусий хавфсизлик ташкилотининг фавқулодда ёрдам гуруҳи ҳам ўша қўшни бинода жойлашган, аммо улар ҳам теракт бошлангандан кейин воқеа жойига бормаган”, — деди Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейн.

22 март куни 4 нафар қуролланган шахс Crocus City Hall концерт залига бостириб кириб, одамларга қарата ўқ узган, кейин эса бинога ўт қўйган. Теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 144 нафарга етгани маълум қилинди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.