Нафақат орзу, балки ҳаракат ҳам қилинг

Улашиш:

Биргаликда кучли оила

Рашид Ержанов ва Амангул Сейтмуратова 12 йилдан бери бирга.

Иккаласи ҳам ўттиздан ошганида оила қуришган, улар танишган заҳоти бирга бўлишга қарор қилганлар. Омонгул кулиб турган вазмин ва жиддий бўлгани учун Рашиднинг юрагини титратди. У ҳудди шундай умр йўлдошини орзу қиларди.

Қиз Рашидда ўзига керак бўлган самимиятни, ишончли таянчни ва ҳақиқий эркакни кўрди.

Иккаласи ҳам болалигидан ногирон бўлиб, уч ёшдан бошлаб ота-оналари уларни шифокорларга олиб боришни бошлаганлар. Рашид мия фалажига чалинган, аммо унинг касаллиги деярли кўринмайди, у аниқ гапиради, ёрдамсиз ҳаракат қилади, лекин касаллик ҳали ҳам ўзини сездиради.

— Иложи борича ҳаракат қилишга, машқ бажаришга, сайр қилишга ҳаракат қиламан. Ўзингизга эътиборсизлик қилиш мумкин эмас, ўз вақтида даволаниб, реабилитациядан ўтиш лозим, — дейди Рашид Ержанов. — Бу йил ҳам соғлиғимни яхшилаш ниятидаман, ёз фасли  учун катта режалар тузганман.

Қорақалпоғистон Республикаси ногиронларни реабилитация ва протезлаш марказида нафақат терапевт ёки невропатолог ёрдамига муҳтож беморлар учун барча шароит яратилган.

Ижтимоий ва касбий реабилитация, спорт ва кўнгилочар тадбирлар ногиронларни даволашда бир хил даражада муҳим қисмидир. Бу ҳаракатлар қанчалик тез бошланса, беморларнинг оёққа туриши, нормал ҳаётга қайтишига шунчалик имконияти кўп бўлади.

Марказда 80 ўрин мавжуд бўлиб, улардан 50 таси имконияти чекланган шахслар, жумладан, болалар учун мўлжалланган. Яна 30 та ўрин тўлов асосида даволанаётган беморлар учун ажратилган. Агар 2021-йилда 1297 нафар ногиронлиги бўлган шахс реабилитация қилинган бўлса, ўтган йили 1320 нафардан ортиқ махсус тиббий ёрдамга муҳтож беморлар қайд этилди. 

 Муваффақиятли даволаниш ва реабилитация натижаси шундаки, бемор қисман ёки тўлиқ касалликдан халос бўлади, келажакка ишонч ҳосил қилади. Ўтган йили 750 га яқин инсонлар ўз ўқишига, севимли ишига қайтиш имкониятига эга бўлди.

Рашид бўш ўтириш унга осон эмаслигини тан олади. У протез қўл-оёқлари ва ногиронлар аравачаларини таъмирлашни орзу қилади. У авваллари уларни таъмирлаган ва буни яхши уддалаган. Ўзбекистон Республикаси Нукус шаҳар ногиронлар жамияти вакили Гулнора Тасбаева уйда кичик устахона очиш, асбоб-ускуналар харид қилишда ёрдам беришга ваъда берди. I-гуруҳ ногиронига субсидия олиб бериш ваъда қилинган, ҳозир уни олиш учун барча керакли ҳужжатлар тайёрланмоқда.

– Гулнора опа доим ёнимизда, ҳар нарсада бизни қўллаб-қувватлайди. Биз ундан “мумкин эмас”, “эртага кел” деган гапларни эшитмаганмиз. Ҳамма муаммоларимиз бирданига ҳал бўлади, ҳеч бири эътибордан четда қолмайди, – суҳбатга қўшилади Амангул Сейтмуратова. – Ҳозир тикувчилик ҳунарини ўрганяпман, тез орада Нукус шаҳар ногиронлар жамияти қошида очилган устахонада иш бошлайман. Оиламиз қўшимча даромадга эга бўлади.

2022-йилда Ўзбекистон Республикаси Нукус шаҳар ногиронлар жамиятига 80 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг деярли барчаси турли кўмакка муҳтожлар фойдасига ҳал этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ажратилган грант эвазига тикув ускуналари харид қилинди.


II-гуруҳ ногирони Халима Казанбаева уларга замонавий тикув машиналарини бошқаришни ўргатди.

Орзулар албатта амалга ошади

Рашид ва Амангулнинг Ойдос исмли ўғил фарзандли бўлиб у Нукус шаҳридаги 39-умумтаълим мактабининг 5-синфида таҳсил олади. Бола бутунлай соғлом туғилган, ота-онасининг биринчи ёрдамчиси, у ўз ота-онаси билан жуда фахрланади.

— Отам мени қийинчиликларга дош беришга ўргатади, унинг ўзи бутун умри давомида шу билан шуғулланади. Улар онам билан ўқимишли, яхши касб эгаси бўлишимни  орзу қиладилар, – дейди Ойдос.

 

Ҳозирча оила ижарага олган квартира тўловини Нукус шаҳар ҳокимлиги тўлайди. Шаҳар ҳокимлиги Рашид Ержановга коллежнинг ёпилган ётоқхоналаридан бирининг биносидаги икки хонали квартирани шахсий уй-жой ҳисобига беришни ваъда қилган. Бу бинода айни пайтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 – Бизни ҳеч қачон ўз ҳолимизга ташлаб қўйганлари йўқ, бу бизнинг позициямизда алоҳида аҳамиятга эга, – давом этади Рашид Ержанов – Лекин турмуш ўртоғим билан мен ҳаётдан нолимаймиз. Мен ўзим ҳам ногиронларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан, уларга руҳий куч ва эртанги кунга ишонч билан ҳамма нарсани бошидан бошлаш мумкин деган умидда илҳомлантираман. Мен буни ўз тажрибамдан биламан.

 Омонгул ўзини бахтли инсон деб билади. Унинг севги ва ўзаро тушунишга асосланган мустаҳкам оиласи, севимли иши  бор.

 – Имконияти чекланган инсонлар жамиятдан четда қолмаслиги, улар ўз қобилияти, эгаллаган маҳоратини намоён этиши учун имконият яратиши муҳим, – дейди Амангул Сейтмуратова. – Бугун ҳар биримизда шундай имконият мавжуд, демак, нафақат орзу қилиш, балки ҳаракат қилиш ҳам зарур.

 

Алёна АМИНОВА

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.