Жиззах шаҳрида 2021 йил январь-июль ойларида кўрсатилган бозор хизматлари

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистикаси тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4796-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Жиззах шаҳрида 2021 йилнинг январь-июнь ойларида қуйидаги кўрсатгичларга эришилди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган бозор хизматлари таркибида энг катта улушни молия хизматлари эгаллайди. Шундай қилиб,  2021 йилнинг январь-июль ойларида уларнинг улуши 44,7 % ни ташкил этди. Шу билан бирга, юқори кўрсатгичлар савдо хизматлар (16,0 %), таълим соҳасидаги хизматлар (9,5 %), транспорт хизматлари бўйича (6,4 %) қайд этилди.

Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш ҳажмларининг унча катта бўлмаган ўсиши кузатилди, уларнинг ўсиши атиги 1,7 % ни ташкил этди..

Шунингдек нисбатан юқори бўлмаган улуш шахсий хизматлар - 2,0 %, компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар – 2,2 % ва соғлиқни сақлаш хизматлари ҳиссаси 2,4 % га тўғри келади.

           Х.Шокиров - Жиззах шаҳар статистика бўлими бошлиғи                 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.