Жиззах шаҳрида 2022 йил январь-апрель ойларида кўрсатилган бозор хизматлари таркиби эълон қилинди

Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистикаси тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4796-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан  Жиззах шаҳрида 2022 йилнинг январь-апрель ойларида қуйидаги  кўрсаткичларга эришилди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган бозор хизматлари таркибида энг катта улушни молия хизматлари эгаллади.  2022 йилнинг январь-апрель ойларида уларнинг улуши 48,6 % ни ташкил этди. Шу билан бирга, юқори кўрсаткичлар савдо хизматлар (16,1 %), таълим соҳасидаги хизматлар (9,1 %), транспорт хизматлари бўйича (4,7 %) қайд этилди.

                                                             Жиззах шаҳар статистика бўлими  

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив