Жиззахда география фанига оид илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Улашиш:

Биласизми география шундай фанки, у орқали дунёни кашф этасиз. Бугунги кунда биз яшаётган ер юзининг қандай пайдо бўлгани-ю, унинг шакли ўзгариши, бугунги кундаги қиёфаси, морфологияси, геология ва табиий иқлим шароитлари, иқтисодиёти ҳамда мамлакатларнинг тавсифини ўқувчи ушбу фан орқали ўзлаштиради.

Аслида мутахассислигим журналистика эмас. Айнан география йўналишида олий маълумотга эга бўлганман. Кейинчалик журналистика соҳасига қизиқишим туфайли бу йўналишда фаолиятимни давом эттирмоқдаман. Лекин барибир 4 йил давомида Жиззах давлат педагогика институти(ҳозир университет)да олган билимлар ўзим билан қолган. Устозларимиз берган сабоқ туфайли ҳалигача шу фанга оид тушунчаларимиз, фикрлашимиз етарли тажриба бўлиб турибди.

Айни пайтда фанни ривожлантириш, унинг истиқболи борасида муаммолар етарлича. Айниқса мактаб таълимида ушбу фан ўқитувчиларининг дарс соатлари қисқарганлиги, ўқув қўлланмалари етишмаслиги, мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжнинг тўла қондирилмаслиги каби муаммолар ҳал этилиши керак бўлган жиҳатлар саналади.

Ўтган шанба куни Жиззах давлат педагогика университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон география жамияти ҳамда Зомин миллий табиат боғи кўмагида “Ўзбекистонда географик тадқиқотлар: инновацион ғоялар ва ривожланиш йўллари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. 

Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистонда география фани ривожланишига ўзининг ҳиссасини қўшаётган профессор – ўқитувчилар, олимлар, тадқиқотчилар, талаба ёшлар иштирок этдилар.

Кўтарилган масалалар тўғрисида география фанлари номзоди Қўчқор Ҳакимов шундай дейди. 

Конференция давомида сўз олганлар ўз маърузаларида география фанининг ҳозирги ва келгусидаги тараққиёти ҳақида сўз юритдилар. Баҳс-мунозараларда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган олимлар ва тадқиқотчилар жонли ва онлайн шаклда бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.