Ўзбекистонда янги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

Улашиш:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига мувофиқ, Адҳам Худойқулов Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб тайинланди.

Ушбу агентлик мамлакатда таълим сифатини ошириш, таълим стандартлари устидан назоратни кучайтириш ва ўқув жараёнларини тизимли мониторинг қилиш мақсадида ташкил этилган. Агентликнинг асосий вазифалари — таълим муассасаларидаги сифатни баҳолаш механизмларини жорий этиш ва ривожлантиришдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ижтимоий тармоқларда Комил Алламжонов ушбу лавозимга тайинлангани ҳақида расман тасдиқланмаган хабарлар тарқалган эди. Мазкур маълумот ҳеч қандай асосга эга эмаслиги аниқланиб, расман рад этилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.