Бучадаги қирғин. Урушнинг қонли башараси

Улашиш:

Украина ҳарбийлари Киев вилоятининг Буча шаҳрини қайтариб олганидан сўнг, жанговар ҳаракатлар давридаги энг мудҳиш манзаралардан бирига дуч келди. Маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, шаҳарнинг жуда кўп жойларида тинч аҳоли вакиллари ўлдирилган.

Буча мэри Анатолий Федорук «Франс пресс» агентлигига 280 кишининг жасади биродарлик қабристонларига дафн этилганини маълум қилди.

Ғарб ахборот агентликлари журналистлари Буча кўчаларидан бирида фуқаро кийимидаги 20 га яқин кишининг жасадига дуч келишган.

BBC мухбири Жереми Боуэн Буча кўчаларида ўлдирилган фуқаролар ҳақида ёзди.

Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилоти ўз ҳисоботида Киев, Чернигов ва Харьков вилоятларининг босиб олинган ҳудудларида россиялик ҳарбийлар тинч аҳолини қийнагани ва ўлдирганини қоралади.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Лондон Россия армиясининг ҳарбий жиноятларини далилловчи маълумотларни йиғишда БМТ Халқаро жиноий суди билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.

Европа кенгаши раиси Шарл Мишел Бучадаги воқеаларни қирғин, деб атади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.