Руслар ташлаб кетаётган Херсон шунчалик муҳимми?

Улашиш:

Украинанинг жанубий Херсон вилояти Қрим билан чегарадош ва Москвага 2014 йилда Киевдан тортиб олинган ярим оролга қуруқликдаги ўтиш жойи ҳисобланади.
Агар минтақада қарши ҳужумга ўтаётган Киев кучлари у ердаги ҳудуднинг бир қисмини қайтариб олишга муваффақ бўлса, бу Россияни ушбу қуруқлик йўлагидан маҳрум қилади. Жанг майдонидаги бундай муваффақият Украинанинг узоқ масофали артиллериясини Москва ўз манфаатлари учун муҳим деб билган Қримга ҳам яқинлаштиради.

Украина қисман босиб олинган Херсон вилоятини қайтариб олса, Қримга чучук сув етказиб бериш ҳам таҳдид остида қолади.
Москва Қримни эгаллаб олгандан сўнг, Киев Днепрдан канал орқали сув таъминотини тўхтатган эди. Россия Херсон ва шарқдаги қўшни Запорожье вилоятининг бир қисмини қўлга киритгач, дарҳол канални йўлини очиш чораларини кўрди.
Россия бу сув маҳаллий аҳоли учун, яриморолнинг қурғоқчил ерларини суғориш ва кўплаб ҳарбий объектлар учун керак.
Бундан ташқари, урушгача 1 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Херсон вилояти Қора денгиз соҳилида жойлашган бўлиб, унинг қўлга олиниши Киевга ўз қирғоқларининг бир қисмини қайта назорат қилишига ёрдам беради. Қора денгиз Украина озиқ-овқат маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт қилиш учун энг муҳим артерия ҳисобланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.