Солиқдан қарздорликни ундириш учун мол-мулк хатланмоқда

Улашиш:

Жиззах вилоятида ўз вақтида тўланмаган солиқ қарздорлигини ундириш учун Мажбурий ижро бюроси ва солиқ хизмати органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда. 

Улар қарздор корхоналарнинг мол-мулкларини хатловга олиб, юзага келган қарзни ундириш чораларини кўрмоқда.

Ғаллаорол туманидаги “Ali Samandar Baraka” хусусий корхонаси солиқ тўловларидан қарзини тўламасдан пайсалга солиб келаётган эди. Ишчи гуруҳ корхонанинг солиқ қарзини ундириш мақсадида раҳбарига тегишли кўчмас мулк объектлари, чорва моллари хатловга олинди.   

Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлимидан маълум қилишларича, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ тўловлар ундирувига оид жами иш юритувдаги ижро ҳужжатларидан 3344 та  ижро ҳужжатлари тамомланиб, 34 млрд. 795 млн. сўмлик қарздорликлари ундирилган бўлса, қарздорларга тегишли 21 та 24 млрд. 507 млн. сўмлик мол-мулклари хатловга олиниб, шундан 4 та, 24 млрд. 507 млн. сўм мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилган.

Ишчи гуруҳнинг ҳамкорликдаги назорат тадбирлари давом этмоқда.

 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.