Солиқ ундирувлари давом этмоқда

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ тўловлар ундирувига оид жами иш юритувдаги ижро ҳужжатларидан 3344 та  ижро ҳужжатлари тамомланиб, 34 млрд. 795 млн. сўмлик қарздорликлари ундирилган бўлса, қарздорларга тегишли 21 та 24 млрд. 507 млн. сўмлик мол-мулклари хатловга олиниб, шундан 4 та, 24 млрд. 507 млн. сўм мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.