6 ойда бир кун ишлагани учун $20000 маош бериладиган касб

6 ойда бир кун ишлагани учун $20000 маош бериладиган касб

6 ойда бир кун ишлагани учун $20000 маош бериладиган касб

АҚШнинг Жанубий Дакота штатидаги KDLT-ТV минорасининг энг тепа қисмидаги ёруғлик чироғи 1 йилда икки маротаба алмаштирилади. 

Алмаштирувчи, яъни инженер ҳар 6 ойда бир кун ишлагани учун $20000 олади.  


Ушбу маълумотни ўқиб, интернетдан қуйидаги маълумотларни топдим.  

KDLT минораси 609,2 метр (1999 фут) (Тошкент телеминораси 375 м)бўлиб, Ровена (Жанубий Дакота, АҚШ) телерадиодастурларини эфирга узатиш учун мўлжалланган антенна устунидир. KDLT минораси 1998 йилда Grey Media Group, Inc. томонидан қуриб битказилган. Айни пайтда у дунёдаги энг баланд бинолардан бири ҳисобланади. Фақат иккита бино Дубайдаги Бурж Халифа ва Япониянинг Токио шаҳридаги Tokyo Skytree дан бироз пастроқ.

Минора ҳозирда телевизион сигналларни узатмайди. Лекин унинг тепасидаги чироқ (самолёт учун) бир йилда 2 маротаба алмаштириб турилади.  Ушбу минора тепасидаги антеннани алмаштириш 2010 йилда "Дунёдаги энг қийин тузатишлар" кўрсатувида намойиш этилган.

2015-йилда ҳаваскорлар дрон ёрдамида лампочкани алмаштираётган одамнинг тасвирини олиб интернетга тарқатишди. YouTube'da ушбу видео 17 миллион маротабадан ортиқ томоша қилинган. Бу ҳолат CNN ва бир Британия газетасининг эътиборини тортди. Дрон тасвирлари кенг тарқалганини кўрган Федерал авиация маъмурияти бошқа бундай тасвирлар олиш учун рухсат бермади. Ҳозирда дронлар белгиланган равишда 400 фут (120 м) баландликкача  кўтарилиши мумкин. Минора эса бу чеклов қўйилган баландликдан беш баравар баланддир.