Кредит олишда ўз мулкини гаровга қўйган шахс ундови билан кредит тўлиқ қопланди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 17.06.2021 йилдаги 2103/1753-сонли ижро варақасига асосан даъвогар “Асака банк” Фарғона вилоят филиали фойдасига жавобгар оилавий корхонаси ва қўшимча жавобгар Х.Абдуллаевдан 71 800 000 сўм кредит қарзи, 75 000 000 сўм муддати ўтган қарздорлик, 17 150 сўм почта ҳаражати жами 146 817 150 сўм ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Бағдод туман бўлими томонидан 28.06.2021 йилда ижро иши юритуви қўзғатилиб, бу ҳақда  қарздорга маълум қилинган ҳамда суд қарори ижросини таъминлаш учун 10 кун ихтиёрий муддат белгилаб берилган, бироқ ижроси таъминланмаган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 10 июль куни мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Бағдод тумани, Бегвачча қишлоғида жойлашган 17 та хонадан иборат ҳаммом ва сауна бино-иншоотларини хатлаш бошланган.

Қўшимча жавобгар Х.Абдуллаев қарздор оилавий корхонаси мутасадди раҳбарларини масъулиятини янада ошириб, гаровга қўйилган мулклар хатлаш ижро ҳаракати тамомланмасидан 146 817 150 сўм қарздорлик тўлиқ бартараф этилган.

Бу ҳақда “Асака банки” Фарғона вилоят филиали томонидан тегишли муносабат хати тақдим этилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.