Кредит қарздорлиги сабаб автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди

Улашиш:

ФИБ Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро судининг 18.01.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Акбар Норқўзиев ҳисобидан ундирувчи “СASH U MIKROKREDIT TASHKILOTI” MCHJ фойдасига 29.000.000 сўм кредит қарздорлигини  ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати келган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда «ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида»ги қарор қабул қилиб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган. 

Қарздор томонидан ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Қарздор А.Норқўзиевга тегишли бўлган давлат рақами 25 G 702 FA бўлган LACETTI русумли автотранспорт машинаси  жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ҳозирда Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими томонидан ижро иши юзасидан қарздорликни бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Тохир Нийматов - МИБ  Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.