Кредит қарзи эвазига автомашина хатловга олинди

Улашиш:

ФИБ Самарқанд туманлараро судининг 25.10.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздорлар И.С ҳамда И.Р дан солидар тартибда ундирувчи Капиталбанк Самарқанд филиали фойдасига 60 341 118 сўм кредит қарз ва 21 000 сўм почта ҳаражати ундириш юзасидан қарор чиқарилган. Ундирувни жавобгар И.З  га тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган NEXIA3 русумли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли ундирув қаратиш кўрсатилган автотранспорт воситаси топилиб, қарздордан банк олдидаги қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ҳужжати амалда тамомланди.

 Ф.Жўраев Бюронинг Жиззах шаҳар бўлим давлат ижрочиси, 2-даражали юрист 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.