Қарздорлик эвазига автотранспорт воситаси хатланди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 04.07.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор О.Р оилавий корханаси ҳисобидан ундирувчи АТ Халқ банки фойдасига 181.916.900 сўм қарз ундириш, ундирувни гаров мулки 25 C 910 ҒА бўлган автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли автотранспорт воситаси шаҳримиз ҳудудида қидирув тадбирлари давомида ушланиб вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди. Ҳозирда мазкур қарздордан банк олдидаги қарздорликни қоплаш мақсадида гаров мулки реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.


Мафтуна Сунатова Бўлим давлат ижрочиси  3-даражали юрист

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.