Хитой ўзбекистонликларнинг мамлакатга кириш тартибини соддалаштирмоқчи

Хитой ўзбекистонликларнинг мамлакатга кириш тартибини соддалаштирмоқчи

Хитой ўзбекистонликларнинг мамлакатга кириш тартибини соддалаштирмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнотида айтилади.

«Томонлар 2019 йилда имзоланган «Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ишбилармон доиралар вакиллари учун виза бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисида»ги Битим икки томонлама иқтисодий, савдо ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун кенг истиқболларни очиб берганини таъкидладилар.

Икки томон ҳам ўзаро кадрлар алмашинувини илгари суриш даражасини оширишга тайёр.

Хитой фуқаролари учун Ўзбекистонга 10 кунлик визасиз кириш сиёсатини юқори баҳолайди ва Ўзбекистон фуқароларининг Хитойга киришини осонлаштириш чораларини кўришга тайёр», – дейилади ҳужжатда.