BMB Trade Group компанияси Хитой Халқ Республикасида ўз ваколатхонасини очди

Улашиш:

Хитой Халқ Республикаси йирик иқтисодий жиҳатдан ривожланган Шандонг провинциясининг Циндао шаҳри марказида жойлашган SCO International. Trade center биносида BMB Trade Group компаниясининг ваколатхонаси фаолиятини бошлади.

Бу, ўз навбатида, хитойлик ҳамкорларимиз ва тадбиркорлик субъектлари билан янада яқинроқ фаолият олиб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Сўнгги йилларда BMB Trade Group компанияси кўпсонли Шарқ мамлакатлари қаторида жаҳон иқтисодиётида катта улушга эга бўлган Хитой Халқ Республикаси компаниялари билан кўплаб йўналишларда ҳамкорлик қилиб келаётган эди.

Хусусан, хитойлик дўстларимиз ҳамкорлигида компаниямиз томонидан Ўзбекистонда етиштирилаётган қуруқ мева ва дуккакли маҳсулотлар экспорти ҳамда мамлакатимизга Чин давлатидан юқори технологиялар асосида яратилган асбоб-ускуналар импорти кенг йўлга қўйилган эди.

Хитой Халқ Республикасида BMB Trade Group компанияси ваколатхонасининг иш бошлаши юқорида қайд этилган ва бошқа бир қатор савдо-иқтисодий йўналишлардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қулай шарт-шароит ва имкониятларни очиб беради.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.