Хитой, Россия ва Эрон президентлари Ўзбекистонга келадиган саналар маълум бўлди

Улашиш:

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 14—16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Ташриф дастурига мувофиқ Самарқанд шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.  Учрашув якунида Қўшма баёнот ва салмоқли келишувлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин 15—16 сентябрь кунлари ҳамда Эрон президенти Иброҳим Раисий 14—16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Шавкат Мирзиёев икки давлат раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, тадбирда 8 та аъзо мамлакат – Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон; 3 та кузатувчи мақомидаги мамлакат – Беларусь, Эрон, Мўғилистон ва 4 та меҳмон сифатида таклиф этилган мамлакат – Туркия, Озарбайжон, Турманистон, Арманистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.