Бугун Ўзбекистонга яна қайси давлат раҳбарлари келиши маълум бўлди

Улашиш:

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик борасида брифинг ўтказиб, маълумотлар бериб ўтди. 

Айни дақиқаларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Розмари Ди Карлонинг ташрифи кутилмоқда.

— Аввал хабар берганимиздек, бугун Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисийнинг расмий ташрифи бошланади. У Самарқандга тушдан сўнг етиб келади, олий даражадаги музокаралар бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Учрашув якунида савдо, кооперация, инновациялар, транспорт, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек, бугун куннинг иккинчи ярмида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровлар ҳам Самарқандга етиб келади. Қолган барча меҳмонлар ташрифи эса эртага, 15 сентябрь куни кутилмоқда, — деди Шерзод Асадов.

Бугун кўплаб икки томонлама музокаралар режалаштирилган. Кечга яқин ШҲТ саммитининг норасмий тадбирлари бошланади. Асосий тадбир эса 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида янги туризм марказидаги Конгресс холда бўлиб ўтади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.