Хитой ташқи ишлар вазири ҳам Тошкентга етиб келди

Улашиш:

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Тошкентга келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Хитой делегациясини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов кутиб олди.

Ташриф дастурига биноан, Хитой ТИВ раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади, шунингдек, «ШҲТ оиласи» мамлакатлари делегацияларининг раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.