Қайси ҳудудда ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони кўплиги маълум қилинди

Улашиш:

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, республикамизда жами ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 10 960 тани ташкил этган.

Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,8 фоизга ошган.

2021 йил январь-сентябрь ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 1 984 та корхоналар янги ташкил этилиб, уларнинг 1 966 таси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.

Ушбу соҳада янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича энг кўп улушга эга бўлган ҳудудлар:

- Тошкент шаҳри – 688 та
- Фарғона вилояти – 213 та
- Самарқанд вилояти – 174 та
- Тошкент вилояти – 125 та

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.