Жиззахда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони маълум бўлди

Улашиш:

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти уч давлат ҳиссасига тўғри келяпти.
2022 йил 1 август ҳолатига кўра, республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 14 546 тани ташкил этиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 1 602 тага кўпайди.

Улар ҳудудлар кесимидаги кўриниши қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 8 793 та;
  • Тошкент вилояти – 1 556 та;
  • Самарқанд вилояти – 682 та;
  • Сурхондарё вилояти – 600 та;
  • Фарғона вилояти – 554 та;
  • Андижон вилояти – 400 та;
  • Бухоро вилояти – 378 та;
  • Наманган вилояти – 306 та;
  • Навоий вилояти – 250 та;
  • Қашқадарё вилояти – 241 та;
  • Жиззах вилояти – 212 та;
  • Сирдарё вилояти – 210 та;
  • Хоразм вилояти – 185 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 179 та.

Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликда анъанавий равишда етакчи бўлиб келаётган давлатлар бу соҳада ҳам ана шундай ўринларни эгаллаб келмоқда: фаолият кўрсатаётган корхоналар аксарияти Россия (2705), Туркия (2050), Хитой (2036), Қозоғистон (1182) ва Жанубий Корея (906) капитали ҳиссасига тўғри келади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.