Жиззахда ДХА вилоят бошқармаси ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинари ташкил этди

Улашиш:

Ҳозирги кунда аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича бутунлай янги тизим ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси институти амалиётга жорий этилмоқда.

Шу мақсадда ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Жиззах давлат педагогика институтида “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинари” ташкил этилди.

 

Ўқув семинарида ДХА Жиззах вилояти бошқармаси раҳбарияти ва вилоятдаги 299 та маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

 

«Бугунги семинар-тренинг янги жорий этилаётган лавозим учун номзодларнинг малакасини оширишга қаратилган, яъни иш бошлаганда нималарга эътибор бериш керак ва ишни қандай ташкил қилиш лозим, шунингдек ваколат доирасида қандай имконият ва мажбуриятларга эга эканлиги, ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари ҳақида тушунча берилди. Мақсадимиз масъул ходимларни аҳоли билан мулоқотга тайёрлашдир. Аҳоли муаммоларини ўрганиб, маҳаллалардаги реал вазиятларга баҳо берган ҳолда иқтисодий-ривожланиш дастурларини тузиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат», – дейди ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Алишер Неков.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.