4-сектор Ғаллаоролда паррандачиликни ривожлантиришга кўмаклашмоқда

Улашиш:

Ғаллаоролда 4-сектор томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш борасида кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу тизимга масъул бўлган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолияти ташкил этилди. Барча маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолият бошлади.
Амалий натижа сифатида эса сектор раҳбарлари ҳар бир туман ва шаҳардан биттадан хонадон танлаб олиниб, уларга ҳар томонлама шароитлар яратиб берилмоқда. Жумладан, аҳоли хонадонларига инкубатор аппаратларида паррандачиликни ривожлантиришга кўмак берилмоқда. Яқинда туманида парранда боқишни кўпайтириш мақсадида Ғ.Ғулом МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган “Тоғ олмали боғлари” фермер хўжалиги ҳамда Лалмикор МФЙда яшовчи фуқаро Ўткир Суяров хонадонида ўқув семинари ташкил этилди. Унда иштирокчиларни ўз хонадонида парандачиликни ривожлантириш борасида малакаси оширилди.

 

4-сектор раҳбарлари бошчилигида тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари билан биргаликда аҳоли шарт-шароитларини янада яхшилаш, уларнинг даромадларини ошириш мақсадида МФЙларда уйма-уй юрилиб, таклиф ва муаммолар ўрганилмоқда. Сектор кўмаги билан туманнинг олис қишлоқларида жойлашган Саврук маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Сирожиддин Ўташевга оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда кўмаклашилмоқда. Кўмак тариқасида Андижон вилоятидан хонаки товуқлар олиб келинди.

Ҳозирда бу ерда 1000 дан ортиқ “Қора шаҳзода” номли товуқлар парвариш қилинмоқда. Бир маҳалла, бир маҳсулот дастури асосида яна қишлоқда тадбиркор оилалар сонини ошириш борасида иш олиб борилмоқда.
Шу куни туман ҳокимлиги билан биргаликда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағлари хисобидан 25 нафар ишсиз фуқароларга мототранспорт воситалари берилди.


Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.