Жиззахда секторлар фаолияти доимий назоратда

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 536-сонли қарорига мувофиқ баҳолаш меъзонлари ва индекаторлари аниқ белгилаб берилди ва ўтган чоракда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда секторларни баҳолаш ишлари амалга оширилди.

Мазкур қарорнинг 4-бандида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда баҳолаш кўрсаткичлари тизими ҳамда уларни ҳисоблаш усулларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилганлигидан келиб чиққан ҳолда жорий йил 1-ярим йиллик якуни билан секторлар фаолиятини баҳолаш индекаторларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шу сабабли, жорий йилнинг 21-июн куни Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев раислигида Жиззах шаҳри ва туманларда фаолият юритаётган 52 та сектор раҳбарлари ва уларнинг котиби иштирокида семинар йиғилиш ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари Эркин Халбутаев семинар иштирокчиларига баҳолаш индекаторларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича тегишли тушунчалар берди.

 Шунингдек, сектор раҳбарларини баҳолаш индекаторларида билимларини ошириб боришга мўлжалланган йўналишлардан бири бўлган давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш ilm.argos.uz портали ва ундан фойдаланиш ҳолати бўйича атрофлича тушунчалар берилди.

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш юзасидан йил якунлари бўйича секторлар фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра “Энг ташаббускор сектор” номинацияси ғолиблари ҳам аниқланиши, аксинча паст натижа қайд этган сектор раҳбарларига нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари хусусийда тўхталиб ўтилди.

 

 

Семинар йиғилишнинг иккинчи қисмида Агентликнинг Жиззах вилояти филиали томонидан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этган ҳолда туман (шаҳар) сектор штабларида яратилган меҳнат шароитлари, маҳаллабай ишлаш механизми асосида амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари танқидий ва атрофлича муҳокама қилинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.