ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб, ҳал қилувчи босқични ғалаба билан бошлади

Улашиш:

Бугун, 5 сентябр куни Осиёда ЖЧ-2026 ҳал қилувчи 3-саралаш босқич ўйинларига старт берилди. А гуруҳида Ўзбекистон миллий жамоаси Шимолий Кореяга қарши саф тортди.


Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида 24 минг томошабин қаршисида ўтган учрашувнинг 20-дақиқасида Жалолиддин Машарипов томонидан киритилган гол Сречко Катанец шогирдларига ғалаба келтирди – 1:0.

Қайд этиш жоиз, 40-дақиқада корейслар пеналтидан фойдалана олишмади. Одил Ҳамробековнинг қўполлигидан сўнг белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини дарвозабон Ўткир Юсупов қайтариб олишга муяссар бўлди.


Шу тариқа, Ўзбекистон ҳал қилувчи саралаш босқичини муҳим ғалаба билан бошлади. Вакилларимиз 2-турда 10 сентябр куни Бишкекда Қирғизистон миллий жамоаси меҳмони бўлишади.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи.

А гуруҳи. 1-тур

Ўзбекистон – КХДР – 1:0

Гол: Жалолиддин Машарипов, 20.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (4. Фаррух Сайфиев, 70), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров (18. Абдулла Абдуллаев, 70), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (Акмал Мозговой, 87), 11.Остон Ўрунов (22. Аббос Файзуллаев, 60), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов (17. Бобур Абдухолиқов, 87), 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.