Арнасойда маҳаллабай ишлаш тизими таҳлил қилинди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари ва инспекторлари Арнасойда бўлишиб, туманда секторлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг амалга оширган ишларини ўрганишди.  

-Дастлаб ўрганишни 2021 йил якунларига мувофиқ секторлар баҳолаш тизими бўйича вилоятда “Энг ташаббускор сектор” танловида 3-ўринни қўлган киритган, Арнасой тумани 4-сектор иш фаолиятини ўрганишдан бошладик, - дейди  Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари Эркин Халбутаев. - Аввало сектор штабига яратилаётган шароитлар, сектор штаби учун янгидан таъмирланаётган бинони кўздан кечирдик ва амин бўлдикки ҳали бу ерда таъмирлаш ишлари бир неча ой давом этади. Шу вақтда аҳоли билан яқиндан ишлаш учун вақтинчалик мослаштирилган “вагондан”дан фойдаланган маъқул. 

Ўрганишлар давомида маҳаллабай ишлаш тизими, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими, баҳолаш натижаларига ҳамда иш фаолиятида ижобий ўзгаришга эришганларни мукофатлаш тизими, ишламаганларга жазо чораларини қўллаш, карьера модели ҳақида тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

 

Толибжон ЭРГАШЕВ

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.