Жиззахда ҳоким ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими муҳокама қилинди

Улашиш:

Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдували Мустанов  ва  Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ҳамкорликда шаҳар ва туманлар ҳоким ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ўлчанадиган индикаторлари (KPI-энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари) тизими юзасидан вебинар ташкил қилишди.

Мулоқотда жорий йилнинг 24 май куни қабул қилинган вилоят ҳокими қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Унда ҳоким ўринбосарларига баҳолаш кўрсаткичлари бўйича индикаторларга киритилган ўзгаришлар, ҳисоблаш тартиби, яхши ва сидқидилдан ишлаганларни рағбатлантириш, йил якунига қадар кетма-кет “қониқарсиз” кўрсаткичларга эга бўлган ҳоким ўринбосарларини интизомий жавобгарликка тортиш масалалари атрофлича тушунтириб ўтилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.