Қонунга мувофиқ ўрнатилган ва бузиб ташланган реклама конструкциялари эгалари Ўзбекистон тадбиркорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкин.
Бизнес-омбудсман Тошкентнинг барча туманларида реклама конструкцияларининг оммавий равишда бузилиши билан боғлиқ воқеага муносабат билдирган. Эслатиб ўтамизки, туман ҳокимликлари ўтган якшанба куни огоҳлантиришсиз ташқи реклама объектларини демонтаж қилишни бошлаган. Маъмурият ўз ҳаракатларини ташқи дизайн кодининг кучга кириши билан асослаб берган, гарчи Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу ҳақда бир кундан кейин расмий баёнот тақдим этган.
Бугун Бизнес-омбудсман қисқа 11-00 ишонч телефон рақамини эълон қилган, унга кўра, тадбиркорлар қонун талабларига мувофиқ ўрнатилган ташқи реклама объектларини ноқонуний демонтаж қилиш ҳолатлари тўғрисида хабар беришлари мумкин.
"Маълумки, ташқи реклама объектларини ўрнатиш тартиби “Реклама тўғрисида”ги қонун, Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори ва бошқа меърий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади", – дейилмоқда Бизнес-омбудсман баёнотида.
Шу билан бирга, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил қонунчилик талабларига мувофиқ бажарилмаган ва ўрнатилган ташқи реклама объектлари ноқонуний ҳисобланади ва эгалари ҳисобидан демонтаж қилиниши кераклигини эслатиб ўтган.