Жиззахда “Энг ташаббускор сектор” раҳбарлари муносиб рағбатлантирилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тажриба тариқасида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ишлари бир неча муҳим индикаторлар асосида амалга ошириб келинаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 536-сонли қарорига баҳолаш меъзонлари ва  индекаторлари аниқ белгилаб берилди ва 2021 йил якунлари мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилди.

Мазкур қарорга мувофиқ, ҳудудлардаги муаммоларнинг ҳал этилиши, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулокатни кучайтириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларнинг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш юзасидан фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилди. Энг асосийси баҳолаш натижасига кўра юқори натижага эришган, самарали иш олиб борган секторлар туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида – “энг намунали сектор” ҳамда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида – “энг ташаббускор сектор” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб пул маблағлари билан мукофотланиши белгиланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида вилоятдаги 13 та туман (шаҳар)даги жами 52 та секторлар фаолияти юқоридаги талаблар, меъзон ва индикаторлар асосида 2021 йил якунлари бўйича баҳолаш ишлари амалга оширилди ва 3 та тоифага ажратилди.

     Баҳолаш натижаларига мувофиқ, вилоятда фаолият юритаётган 52 та секторларнинг 44 таси (84,7%) қониқарли- сариқ ҳудудга,  8 таси (15,3%) қониқарсиз-қизил ҳудудга тушган.

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш юзасидан 2021 йил якунлари бўйича секторлар фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра “энг ташаббускор сектор” номинацияси ғолиблари ҳам аниқланди.

Бугун, Жиззах вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ғолиблар тантанали равишда муносиб рағбатлантирилди.

Xусусан, 1-ўринни эгаллаганлиги учун, Жиззах шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Холмуродов Комил Адхамович, базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 54.0 млн.сўм пул билан мукофатланди.

2-ўринни эгаллаган, Пахтакор туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ахмедов Элёр Баходирович, базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари, яъни 40.0 млн.сўм пул берилди.

3-ўринни эгаллаган, Арнасой туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Умуров Хусниддин Махмудович базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари, яъни 27.0 млн.сўм пул билан мукофатланди.

Фаолияти ижобий баҳоланган секторларнинг иш тажрибалари бошқа ҳудудлар ўртасида оммалаштирилади.

Баҳолаш натижаларига мувофиқ, энг қуйи кўрсаткичларни қайд этган  2 ва 3-сектордан  2 тадан ва 4-сектордан 3 та туман раҳбарлари фалияти танқидий равишда муҳокама қилиниб, аниқланган хато ва камчиликлар бартараф этилиши, навбатдаги баҳолаш натижаларида ижобий ўзгариш кўрсатмаган тақдирда кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳланирилди.

Секторлар фаолиятини баҳолашда янги – адолатли ва таъсирчан тизим жорий этилганлиги фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш ҳамда секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

Бахтиёр Бобояров

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали етакчи инспектори

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.