БМТ ЖССТ билан биргаликда #Love30 кампаниясини ўтказмоқда

Улашиш:

 Дунё бўйлаб ҳар 24 сонияда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида яна бир киши ҳалок бўлади. БМТ ЖССТ билан биргаликда #Love30 кампаниясини ўтказмоқда ва барча мамлакатлар кўчаларида тезликни 30 км/соатига чеклашга чақирмоқда.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати жорий йилнинг 17 майидан 21 майига қадар олтинчи марта ўтказилаётган БМТнинг Хавфсиз йўл ҳаракати глобал ҳафталигини қўллаб-қувватлайди. Энг яхши шаҳар бу — транспорт воситалари учун эмас, инсонлар учун мўлжалланган шаҳардир. Шунинг учун ҳаракатланишда қулайликни транспорт воситаларига эмас, инсонларга қаратиш керак.

25 май куни жамоат тузилмалари, манфаатдор давлат идоралари ва ОАВ вакиллари иштирокида йўлларда жароҳатланишни камайтириш юзасидан жамоатчилик мулоқоти ўтказилиши режалаширилган. Якунда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича жамоатчилик ва давлат идораларининг умумлашган позицияси, йўлларда жароҳатланиш ва ўлимни камайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.