Санкт-Петербургдаги уй ертўласидан зўравонлик аломатлари билан жасад топилди. Жабрланувчи 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у ноябрь ойи бошида ишлаш мақсадида шаҳарга келган.
Тергов маълумотларига кўра, 9 декабрь куни жабрланувчи Седов кўчасидаги квартирада 24 ёшли ватандоши билан жанжаллашган. Жанжал оқибатида йигит уни бўғиб ўлдирган ва жасадни сафар сумкасига солиб, Олга Берггольц кўчасидаги уй ертўласига яширган.
Воқеа содир бўлган куннинг эртаси гумонланувчи шаҳарни тарк этиб, Ўзбекистонга қайтиб кетган.
Ҳозирда Россия Тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ишлари давом этмоқда.