ПСЖ юлдузи Ашраф Ҳакимий 15 йилга қамалиши мумкин

Улашиш:

ПСЖ жамоасининг таниқли ҳужумчиси Ашраф Ҳакимий зўравонлик айблови билан жиддий муаммоларга дуч келди. Франция прокуратураси август ойи бошида футболчини айбдор деб топиш тўғрисида судга илтимоснома киритди. Бу ҳақда "Le Parisien" нашри хабар берди.

Агар суд ҳакимни айбли деб топса, марокашлик футболчи 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ҳакимий эса ўз айбини мутлақо инкор этмоқда ҳамда бу иш ортида шахсий манфаатларни кўраётганини таъкидламоқда.

Шуниси қизиқки, Ашраф Ҳакимий ПСЖ сафидаги фаолияти давомида жамоага катта ҳисса қўшган: 175 ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урган ва 35 та голли узатма амалга оширган.

Айни пайтда футболчининг келажаги ҳавода муаллақ — у катта спортдаги юксак фаолиятидан маҳрум бўлиши ёки айбсиз деб топилиши мумкин. Суд қарорини кутиш қолди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.