Жиззахда 63 бош қўйларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Улашиш:

Омонуллаев Сарвар Камол ўғли (исми шарифи ўзгартирилган) Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманида яшовчи Ф.Наимовни бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасини ўзга шахсга сотиб, ўзга шахсдан олган чорва молларини сотиб пулларини беришни Ф.Наимовга ваъда бериб, уни алдаб автомашинани 6.800 АҚШ доллари эвазига сотиб олишга келишиб, унинг автомашинасини ўз ихтиёрига ўтказиб, алдаш йўли билан ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритган.

С.Омонуллаев ўзининг жиноий ҳаракатини давом эттириб, И.Санаевнинг уйига келиб, унинг ишончига кириб, уни алдаб, 63 бош қўйларини 66.000.000 сўмга баҳолаб, алдов йўли билан қўлга киритган Ф.Наимов бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасини қўйларга айирбошлашни таклиф қилиб, автомашинани бир ҳафта ичида унинг номига расмийлаштириб бериши ҳақида ваъда қилиб,  66.000.000 сўмлик 63 бош қўйларни қўлга киритиб уларни сотиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Суд мажлисида сўралган С.Омонуллаев ўзининг айбига қисман иқрорлик билдириб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби жабрланувчилар, гувоҳларнинг иш ҳолатларини тасдиқлаб берган кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида мавжуд юзлаштириш баённомалари ҳамда судда текширилган бошқа далиллар билан исботланди.

Суд томонидан С.Омонуллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мазкур жиноят иши Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, С.Омонуллаевга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

 

Шухрат Худаяров

Жиззах вилоят судининг судьяси

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.