Ўқитувчиларга малака оширганлик сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс судланди

Улашиш:

Наимов Олим (Исми шарифи ўзгартирилган) Жиззах вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида ишлаб келиб, фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиб, бойлик орттириш мақсадида, ваколатига кирмасада, ўзига олдиндан таниш бўлган  ўқитувчилар  Х.Толипов, Ф.Файзиев ва  Ш.Шоимовларни аттестация синовларидан ўтказиб, малака оширганлик тўғрисидаги сертификатни олиб беришни ваъда қилиб, уни алдаб, ишончига кириб, бунинг эвазига келишилган 1.500 АҚШ долларини Х.Толиповдан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд мажлисида О.Наимов унга эълон қилинган айбига қисман иқрорлик билдириб кўрсатма берган бўлсада, унинг айби гувоҳлар кўрсатувлари, ариза, тушунтириш хатлари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, нарсани кўздан кечириш ва олиб қўйиш баённомаси, стенограмма, кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш баённомаси, ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисида қарор ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади.

Суд якуни бўйича Наимов Олим Қобилович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан 1 йил муддатга Халқ таълими тизимида ҳар қандай лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ҳар ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолинган ҳолда 1 йил 1 ой 12 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

Ғиёсиддин Ялгашев

Жиноят ишлари бўйича

Жиззах шаҳар суди раиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.