Жиззахда суд томонидан фирибгарга нисбатан 6 йиллик қамоқ жазоси тайинланди

Улашиш:

И.Собиров (исми шарифи ўзгартирилган) ўзига олдиндан таниш бўлган Шароф Рашидов туманида яшовчи А.Олимованинг набирасини Тошкент шаҳридаги “Yodju” техника институтига ўқишга ҳужжат топширганлигидан хабар топиб, А.Олимованинг ишончига кириб, унга “мен набирангизни ўзимни юқори лавозимларда ишловчи танишларим орқали ўқишга киритиб бераман”-деб алдаб, ундан жами 33.000.000 сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, И.Собиров такроран ўзига олдиндан таниш бўлган Шароф Рашидов туманида яшовчи Фозилов Аббоснинг “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига ишга кириш мақсадида юрганлигидан хабар топиб, унинг ишончига кириб, унга “агар менга 1000 АҚШ доллари берсанг, мен сени “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига ўзимнинг юқори лавозимларда ишловчи танишларим орқали ишга киритиб бераман”-деб алдаб, ундан жами жами 1000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Шунингдек, И.Собиров такроран ўзига олдиндан таниш бўлган Шароф Рашидов туманида яшовчи Собиров Сухробнинг Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ишга кириш мақсадида юрганлигидан хабар топиб, уни ишончига кириб, унга “агар менга  600 АҚШ доллари берсанг, сени ўзимнинг юқори лавозимларда ишловчи танишларим орқали ишга киритиб бераман”-деб алдаб, ундан жами 600 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

И.Собировнинг дастлабки терговда ва судда айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчиларнинг судда берган кўрсатувлари, жиноят ишидаги жабрланувчиларнинг аризалари, сўзлашувлар туширилган диск, сўзлашувлар стенограммаси, дастлабки тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари ҳамда бошқа судда текширилган далиллар билан исботланди.

Суд якунига кўра, И.Собировга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 57,59-моддалари тартибида 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Лутфулла Мамаражабов

Жиззах вилоят судининг судьяси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.